Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ПМТИ таҳлили: 2026 йилгача метрополитен станциялари сони 74 тага етказилади
12:18 / 2023-02-24

ПМТИ экспертлари таҳлилига кўра, 2017-2022 йиллар оралиғида мамлакатимизда йўловчиларни ташиш ва йўловчи айланмасида сезиларли ўсиш бўлган. Дейлик, 2017 йилда барча транспорт воситалари орқали 5 679 миллион киши ўз манзилига етказилган бўлса, 2022 йилда бу кўрсаткич салкам 6 170,8 миллион кишини ташкил этди.

2022 йилда йўловчи ташишда автомобиль транспортининг улуши 97,5 фоизга тўғри келган. Агар 2017 йилда 5 591,3 миллион киши манзилга етказилган бўлса, 2022 йилда бу кўрсаткич 6 017,5 миллион кишини ташкил қилган.  

Шунингдек, 2017-2022 йилларда метрополитендан фойдаланган йўловчилар сони 2 маротаба ошган ва 61,6 миллион кишидан 136,7 миллион кишига етган.  Ҳаво транспорти воситасида ташилган йўловчилар ҳам мазкур давр мобайнида қарийб 2 баробар, яъни 2,2 миллион кишидан 4,1 миллион кишига ошган.  

Режага кўра, 2026 йилгача йўловчи ташиш хизматларини ривожлантириш мақсадида мамлакатимизда аҳоли пунктларининг жамоат транспорти билан қамрови 95 фоизга етказилади. 278 та янги автобус йўналишини очилади.  

Ҳудудлардаги 11 та халқаро аэропортнинг ўтказиш имкониятини 2 баробарга, маҳаллий ташувларда хусусий ва лоукостер авиакомпаниялар улушини босқичма-босқич 25 фоизгача ошириш ва  метрополитеннинг умумий узунлигини 157 километр, станциялар сонини 74 тага етказиш кўзда тутилган.  

 

ЎзА