English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Платини ФИФА ва УЕФА раҳбарлигига номзодини қўймоқчи эмас
12:50 / 2022-07-16

Европа футбол уюшмалари федерацияси (УЕФА)нинг собиқ раҳбари Мишель Платини энди футбол дунёсида ҳеч қандай раҳбарлик лавозимига даъвогарлик қилмаслигини эълон қилди.

Хабар берганимиздек, аввалроқ Швейцария суди Халқаро футбол федерациялари уюшмаси (ФИФА) собиқ раҳбари Блаттер ва Платинига қўйилган айблов ишига нисбатан оқлов ҳукмини чиқараганди.

- Мен тинч яшашни хоҳлайман. ФИФА, УЕФА ва Франция футбол федерацияси раҳбарлигига номзодимни қўймасликка қарор қилдим ва бу ҳақда баланд овозда гапиришни истадим, - дея интервью берди Платини “Франс Пресс” ахборот агентлигига.

Эслатиб ўтамиз, Платини 2007-2015 йиллари УЕФАни бошқарган ва ФИФАдаги коррупция ҳолати бўйича тергов туфайли лавозимидан четлатилганди.

Т. Рўзиев, ЎзА