Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пластик картадан компьютер ёрдамида пул ўғирлаган шахс аниқланди
19:06 / 2022-08-23

Фуқаро Т.А. ички ишлар бўлимига мурожаат қилиб, номаълум шахс шахсий пластик картасида бўлган жами 4 миллион сўм пулларини компьютер ёрдамида ўзига сездирмай ечиб олганини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ички ишлар органи фаолиятни мувофиқлаштириш бўлими терговчилари томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида ушбу жиноятни С.С. содир этгани аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

ЎзА