English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Plankton knitwear: Марғилоннинг экспорт маҳсулотлари рўйхатида янги бренд!
17:56 / 2022-08-19

Фоторепортаж

Марғилон шаҳридаги “Ёрқин” МФЙда эркаклар ва аёллар кийимлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Tang Group” МЧЖнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. 

[gallery-8414]

“Plankton knitwear” бренди остида маҳсулот ишлаб чиқаришга киришган корхонанинг лойиҳа қиймати 1 миллион АҚШ доллари бўлиб, Хитойдан энг замонавий ишлаб чиқариш дастгоҳлари келтирилиб ўрнатилган. Қарийб 50 нафар хотин-қиз бандлиги таъминланган корхонада бир ойда 23 турдаги 25 минг дона кийим тайёрлаш имконияти мавжуд. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг 90 фоизи Россия давлатига экспорт қилинади.

 - Буюртмалар ҳозирданоқ кўп. Бунинг сабаби ишимиз 70 фоиз қўл меҳнатига асосланганидадир. Иш ўрнини яқин муддатда 110 тага етказамиз, - дейди корхона раҳбари, ёш тадбиркор Абдуҳаким Охунбобоев.

Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА