Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пхеньян Вашингтондан музокаралар бўйича жиддий тайёргарликни кутмоқда
15:46 / 2019-10-07

КХДР ядро муаммоси ва икки томонлама муносабатларни нормаллаштиришнинг бошқа жиҳатлари бўйича музокараларга AҚШдан жиддийроқ тайёргарликни кутмоқда.


КХДР ядро муаммоси ва икки томонлама муносабатларни нормаллаштиришнинг бошқа жиҳатлари бўйича музокараларга AҚШдан жиддийроқ тайёргарликни кутмоқда. Киодо агентлиги хабарига кўра, бу ҳақда душанба куни Пекин халқаро аэропортида журналистларга КХДР Ташқи ишлар вазирлиги вакили Ким Мён Гил маълум қилган. 

“Ушбу учрашув танаффус билан якунланди“, деган Ким Мён Гил. “Aгар AҚШ бундай алоқаларга пухта тайёргарлик кўрмаса, катта муаммолар бўлиши мумкин. Биз барча таклифларимизни тақдим этдик ва энди Aмерика томонини тинглашни истаймиз” 

Ким Мён Гил яқинда Стокгольмда америкалик дипломатлар билан бўлган маслаҳатлашувда Пхеньянни ҳимоя қилган эди. 

Якшанба куни эълон қилинган КХДР ташқи ишлар вазирлиги махсус баёнотида Вашингтон Корея ярим оролининг шимолига нисбатан “душман сиёсатини бутунлай ва такрорланмайдиган равишда бекор қилиш борасида“ ҳақиқий қадамлар қўймагунча AҚШ билан музокаралар олиб бормаслиги айтилган. Дипломатик миссия Швеция пойтахтида КХДР делегацияси билан маслаҳатлашувга AҚШнинг ёндашувини танқид қилган. 

4 октябрь куни Стокгольмда AҚШ ва КХДР вакилларининг икки томонлама учрашуви бўлиб ўтди. Ишчи музокаралар 5 октябрда бошланган, аммо ўша куни тўхтатилган. 

АҚШ Давлат департаменти матбуот хизмати раҳбари Морган Ортегус, бир неча соат давом этган маслаҳатлашувлар натижаларига кўра, конструктив эканлигини маълум қилган. Шунингдек, у AҚШ делегацияси Швециянинг икки ҳафта ичида Стокгольмга қайтиш ва КХДР билан музокараларни давом эттириш таклифини қабул қилганини ҳам билдирган.