Пхеньян стратегик қуроллар синовини амалга оширди
Куни кеча Шимолий Корея “номаълум снарядлар” синовини амалга оширди.
Куни кеча Шимолий Корея “номаълум снарядлар” синовини амалга оширди. Ушбу синов 2020 йил ҳисобидан биринчиси ҳисобланади. “Интерфакс”нинг маълум қилишича, Шимолий Корея ҳарбийлари жами иккита снарядни учирган.
Жанубий Корея штаб бошлиқлари бирлашган қўмитасининг маълумотларига кўра, снарядлар Вонсон шаҳри яқинидан учирилган, бироқ янги қуролнинг тури ва парвоз баландлиги аниқ эмас.
Жорий йил январда Ким Чен Ин мамлакат ҳарбийлари яқинда янги турдаги стратегик қуролни намойиш қилишини маълум қилган эди. Унинг айтишича, АҚШ ҳали ҳам Пхеньянга нисбатан душманларча муносабатда бўлиб қолмоқда. Шу боис, стратегик қуролларни ишлаб чиқаришни фаоллаштириш лозим.
2019 йилда Пхеньян 13 маротаба ракета синовини амалга оширган эди. Энг сўнгги ракета синови ноябрь ойида амалга оширилган.