Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пиёдани уриб юборган фуқаро Миллий гвардия ходими эмас!
19:45 / 2021-09-17

Жорий йилнинг 12 сентябрь куни соат 01:30 ларда Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ тумани ҳудудида «Матиз» ҳамда «Дамас» русумли автомобиллар иштирокида содир бўлган ЙТҲ оқибатида «Дамас» ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб йўлнинг ўнг томонида турган 2007 йилда туғилган пиёда А.К.ни уриб юборгани ва оқибатда фуқаро А.К. олган оғир тан жароҳатлари туфайли шифохонада вафот этган бўйича Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси томонидан расмий муносабат билдирилди.

Олиб борилган ўрганишлар натижасига асосланиб мазкур муносабатга қўшимча равишда шуни маълум қиламизки, давлат рақами 10 Z 954 SA бўлган «Матиз» русумли автомобиль ҳайдовчиси фуқаро Т.М. айни дамда Миллий гвардия ходими эмас. У олдин Тошкент шаҳар   Қўриқлаш бошқармасининг ходими бўлган ва ўз хоҳиши билан ишдан бўшатилган.  

Уни олдиндан таниган фуқаролар томонидан  берилган маълумотга кўра,  ижтимоий тармоқларда тарқатилган видеотасвирда Миллий гвардия ходими деб ёдга олинган.  

Ҳолат юзасидан эса Тошкент вилояти Ўртачирчиқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан ҳайдовчи Т.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва жорий йилнинг 15 сентябрь куни эҳтиёт чораси сифатида Суд қарори билан қамоққа олинган, дея хабар беради Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Матбуот хизмати.

 

      Абдулазиз РУСТАМОВ, ЎзА