Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пиёда юриб, 100 миллион сўм ютиб олишни хоҳлайсизми?
15:51 / 2022-01-16

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ “Соғлом турмуш тарзи” платформаси ташкил этилган эди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ “Соғлом турмуш тарзи” платформаси ташкил этилган эди.
Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, эндиликда www.1hls.uz платформасида кунига 10 минг қадам юрган фуқароларни рағбатлантиришнинг янги тизими жорий қилинмоқда.
Платформа фойдаланувчиларини янада кўпроқ рағбатлантириш мақсадида ҳар ҳафта битта 100 миллион сўм миқдорида пул мукофоти ва мингта велосипед ўйналади.
Ҳар ҳафта ғолиблар “Sport” телеканалида жонли эфирда тасодифий танлаб олиш механизми орқали аниқланади.
Шаффофлик ва холисликни таъминлаш мақсадида жамоатчилик фаоллари, ИТ-мутахассислари, журналист, ҳуқуқшунос ва блогерлардан иборат жамоатчилик назорати кенгаши ташкил этилди ҳамда барча жараёнлар устидан қатъий назорат олиб борилади.
Эслатиб ўтамиз, янги рағбатлантириш тизими ишга тушгани муносабати билан 2022 йил 16 январдан бошлаб кунига 10 минг қадам юрганларга 3 минг сўм бериш тўхтатилади. Лекин 15 январгача 1hls.uz платформасида 10 минг қадам юрган фуқароларга пуллар тўлиқ тўлаб берилади.

ЎзА