Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пискент туманида оғир ижтимоий шароитдаги аёлларга амалий ёрдам берилмоқда
13:48 / 2021-02-20

Маълумки, мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Тошкент вилоятида ҳам хотин-қизлар ва ёшлар бандлигини таъминлаш, уларга жамиятда муносиб шароит яратиш бўйича қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Пискент тумани 3-секторда маҳаллалар кесимида ўтказилган ўрганишларда 147 нафар хотин-қизлар "Аёллар дафтари"га рўйхатга олинган. Уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида сектор раҳбари Ш.Мелиев ташаббуси билан Мусиқа ва санъат мактабида уларни руҳлантириш мақсадида тадбир ўтказилди.

Тадбир доирасида "IMPAKT" психологик маркази психологлари томонидан аёллар билан тренинг машғулотлари ўтказилди. Оғир ижтимоий шароитга тушиб қолган аёллар билан индивидуал суҳбат ўтказилиб, 35 нафарига ҳуқуқий, 70 нафарига психологик ёрдам кўрсатилди.

Шунингдек, туман Маданият бўлими ходимлари томонидан хотин-қизларнинг кайфиятини кўтариш, руҳлантириш мақсадида кўнгилочар мусиқали дастур намойиш этилди. Йиғилганлар учун Бандликка кўмаклашиш маркази иштирокида тумандаги 81 та корхона ва ташкилот 782 та вакант ўринларни таклиф этди.

Тадбиркорлик билан шуғулланиш, оиласидан ажралмаган ҳолда ўзини банд қилиш истагидаги ҳотин-қизларга тикув машинаси, қуён ва парранда тарқатилди.

— Мен соғлигимда муаммо бўлгани учун ишлай олмайман, — дейди "Ғайрат" маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи У.Исмоилова. 

— Сектор раҳбари бугун менга ўзим сўраган тикув машинасини совға қилди. Жуда хурсанд бўлдим. Энди уйда тикувчилик орқали даромад қилишим мумкин.

Туманда 3-сектор ҳудудидаги оғир ижтимоий шароитдаги ҳар бир аёл эътиборга олинган. Уларга мутахассислар жалб этган ҳолда тиббий, психологик ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатилиб келмоқда.

А. Мусаев, ЎзА