Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пиротехника воситаси сотуви учун жаримага тортилди
17:52 / 2022-12-27

Пиротехника воситалари савдоси билан ноқонуний шуғулланиш мамлакатимизнинг амалдаги қонунлари билан таъқиқланади. Минг афсуски, айрим фуқаролар буни била туриб, ана шу иш ортидан фойда топишга уринмоқда.

Жиноят ишлари бўйича Андижон вилояти Булоқбоши туман суди раиси Ш.Ваҳобов раислигида тумандаги Шоҳгузар маҳалласида ўтказилган сайёр суд мажлисида ана шундай фаолият билан шуғулланиб келаётган У.Х.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 1851-моддасига асосан, тўпланган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилди.

Туман ички ишлар бўлими ходимлари томонидан “Пиротехника воситаларига қарши курашиш” тадбири давомида фуқаро У.Х. тумандаги Шарқ Юлдузи маҳалласида жойлашган ўзига тегишли дўконда ўн тўрт қути “Британик” номли пиротехника воситасини қонунга хилоф равишда сақлаб келаётганлиги, маълум қисмини сотганлиги аниқланиб, мавжуд пиротехника воситалари ашёвий далил тариқасида олиб қўйилди ва ушбу ҳолат бўйича тегишли баённома расмийлаштирилди.

Сайёр суд мажлисида юртдошларимиз, айниқса, болалар саломатлигига хавф соладиган пиротехника воситаларини ноқонуний сотиш билан шуғулланган ушбу фуқаро белгиланган тартиблар доирасида 1,5 миллион сўм миқдорида жаримага тортилди.

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ, ЎзА