Пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
Бухоро вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан вилоят бўйлаб пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйишга қаратилган тезкор тадбирлар амалга оширилмоқда.
Унда вилоятнинг Шофиркон туманида истиқомат қилувчи фуқаро қора рангли сумкасига солинган жами 10 та блокдаги 6000 дона пиротехника воситаларини сотаётган вақтида тезкор гуруҳ вакиллари томонидан тўхтатиб қолинди.
Яна бир ҳолатда вилоятнинг Вобкент туманида жойлашган савдо мажмуалари ёнида фуқаро Ш.У жами 8 блокдаги 4800 дона пиротехника воситаларини “шартли харидор” га сотаётган чоғида қўлга олинди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Зариф Комилов, ЎзА