Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмаси олди олинди
08:03 / 2023-12-18

Янги йил байрами кунлари турли кўнгилсизликлар содир бўлишининг олдини олиш учун барчамиз масъулмиз.

Пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмаси оқибатида келиб чиқадиган ҳодисалар дилни хира қилади.

Миллий гвардия Наманган вилояти  бошқармаси ҳарбий хизматчиларининг саъй-ҳаракатлари билан яна бир ноқонуний пиротехника воситаларининг айланмасига чек қўйилди.

Шунингдек, жорий йилнинг 13 декабрь куни Фарғона тумани чегара патруль-пост яқинида ДХХ ЧҚ ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда хизмат олиб бораётган Миллий гвардия Фарғона вилояти бошқармаси ҳарбий хизматчиси сержант И.Рўзиев ва унинг “Белла” лақабли хизмат ити ёрдамида пиротехника воситалари аниқланди.  Фарғона тумани “Бўстон” МФЙда жойлашган 18-сонли мактаб тор кўчасида, кимга тегишлилиги номаълум бўлган, айланма йўллар орқали олиб ўтилган ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган Хитой Халқ Республикасида ишлаб чиқарилган, тахминий қиймати ўн миллион беш юз минг сўмлик 3 дона қоғоз қутида “7 ШОТ”, 1 дона қоғоз қутида “Британик” ва 1 дона қоғоз қутида “Золотой песок” номли пиротехника воситалари аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинди.  

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари давом эттирилмоқда.

Шу билан бирга Миллий гвардия Сирдарё вилояти бошқармаси  хизматчилари томонидан ҳам яна бир пиротехника воситаларидан фойдаланиш ҳолатига чек қўйилди.

Вилоят ҳудуди бўйлаб жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар ўз натижасини бермоқда.  

Пиротехника воситаларига қарши курашиш бўйича олиб борилаётган тарғибот тадбирлари давомида бир қанча пиротехника воситаларидан фойдаланишнинг олди олинди.

Н.Раҳмонова, ЎзА мухбири