Пиротехника воситалари ушлаб қолинди
Шу кунларда тезкор-профилактик тадбирларнинг долзарб қирқ кунлиги доирасида Тошкент вилояти ИИББ ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида пиротехника воситалари муомалага киритилишининг олдини олиш бўйича назорат-рейд тадбирлари кучайтирилган.
Оҳангарон туманида “Водий-Тошкент” йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган "Isuzu" юк машинаси ҳудудий ИИБ, ДХХ ва Божхона ходимлари томонидан ўрнатилган тартибда текширилди.
Натижада дарахт кўчатлари остига беркитилган, картон қутиларга жойлаштирилган қиймати 144 миллион сўм бўлган пиротехника воситалари борлиги аниқланган ва далилий ашё сифатида ҳужжатлаштирилиб олинди.

Умуман, мазкур йўналишда ўтказилган тезкор-профилактик тадбирлар давомида турли ҳажм ва кўринишдаги умумий қиймати 356,4 миллион сўм бўлган 805 минг дона пиротехника воситалари аниқланган ва қонуний тартибда муомаладан олинган.
Ҳудудда криминоген вазият барқарорлигини таъминлаш мақсадига қаратилган мазкур йўналишдаги назорат тадбирлари давом этмоқда.
А. Мусаев, ЎзА мухбири