Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пиротехника воситалари тўхтатиб қолинди
10:47 / 2022-11-13

Янги йилнинг кириб келишига ҳали бир ярим ой вақт бўлсада, айрим "тадбиркор"лар томонидан ҳозирданоқ пиротехника воситаларини яширин йўллар билан олиб киришга уринишлар кузатилмоқда.

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари билан ҳамкорликда ушбу йўналишда кенг қамровли тезкор тадбирлар ўтказилмоқда.

ДБҚ Контрабандага карши курашиш бош бошқармаси ва ДХХ Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда Тошкент шаҳри Юнусобод тумани ҳудудида пиротехника маҳсулотларининг ноқонуний айланишига қарши курашиш борасида тезкор тадбир ўтказилди. Тадбир давомида фуқаро А.Т. бошқарувидаги “Лабо” русумли автотранспорт воситаси Юнусобод тумани 17-мавзедаги автотураргоҳга келиб тўхтаган вақтида, тадбир иштирокчилари томонидан ушбу автотранспорт воситаси холислар иштирокида ўрнатилган тартибда кўздан кечирилган. Хорижда ишлаб чиқарилган, божхона расмийлаштирувидан ўтказилганлиги ҳақида ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган 5 та қоғоз коробкаларда жами 115 255 дона пиротехника воситалари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Ҳолат юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Мазкур йўналишда божхона органлари томонидан ваколатли идоралар билан ҳамкорликда мақсадли тезкор тадбирлар давом эттирилмоқда.

Ш. Суяров, ЎзА.