Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пиротехника воситалари: қонун талаблари ва жамоат хавфсизлиги масъулияти
12:29 / 2025-12-20

ФОТОРЕПОРТАЖ

Маълумки, республикамиз ҳудудида пиротехника воситаларидан фойдаланиш қонун билан қатъий тақиқланган. Ушбу тақиқ, аввало, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини, жамоат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган. Шунга қарамай, айниқса Янги йил байрами арафасида турли хилдаги пиротехника воситалари билан боғлиқ нохуш ҳолатлар учраб тураётгани ачинарли.

Қонунчиликка кўра, пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи учун маъмурий ҳамда жиноий жавобгарлик назарда тутилган. 

[gallery-26828]

Шунга қарамай, бугунги кунда, хусусан Янги йил байрами арафасида пиротехника воситаларини ноқонуний олиб ўтиш, сақлаш ва сотиш ҳолатлари кузатилмоқда. Ушбу хавфли ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида божхона органлари томонидан изчил ва тизимли чоралар кўрилмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг ўтган даврида Бухоро вилояти божхона бошқармаси томонидан 3 та ҳолатда жами 975 дона пиротехника воситаларининг ноқонуний айланишига чек қўйилди. 2024 йилда эса 10 та ҳолатда 167 минг 788 дона пиротехника воситаларининг ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинганди. Ушбу рақамлар олиб борилаётган ишларнинг кўлами ва масъулият даражасини яққол кўрсатиб турибди.

Айни пайтда божхона органлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда пиротехника воситаларига қарши тезкор тадбирлар давом эттирилмоқда. Бу эса нафақат қонун устуворлигини таъминлаш, балки байрам кунларида фуқароларнинг тинчлиги ва хавфсизлигини асраш йўлидаги муҳим қадамлардан биридир.

Қонун талабларига риоя қилиш ҳар бир фуқаронинг бурчи. Байрам шукуҳи эса хавф билан эмас, осойишталик ва масъулият билан уйғунлашгандагина ҳақиқий қадрини топади.

ЎзА фотомухбири

Тоҳир ИСТАТОВ(сурат),