Пиротехника воситалари ноқонуний савдосига чек қўйилди
Навоий вилояти божхона бошқармаси ҳамда бир қатор ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ва кенг жамоатчилик билан ҳамкорликда ҳудудларда пиротехника воситаларининг ноқонуний савдоси билан боғлиқ ҳолатларни аниқлаш борасида кенг қамровли тезкор ва профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда.
Тезкор тузилмалар томонидан олдиндан олинган маълумотларга асосан, Навоий шаҳрида П.Д., Хатирчи туманидан Ж.Ж. ва А.Р. ҳамда Кармана туманида Ж.Ж. лар пиротехника воситаларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланаётган пайтда фош қилинди.
Натижада 4 та ҳолатда 44 минг 520 дона, жами қиймати 20,5 миллион сўмлик пиротехника воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди.
Айни пайтда аниқланган ҳолатлар юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
ЎзА