Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пиротехника воситалари кириб келадиган дарча
19:05 / 2020-12-03

Кимдир бир неча дона протехника воситасини олиб юрса, буни оддий қизиқувчанлик дейиш мумкин. Аммо сумкасида 1 минг 600 дона кучли овоз чиқарувчи протехникани кўтариб юриш беғараз машғулот эмаслиги маълум.

Жиззах шаҳрининг Оққўрғон маҳалласида яшовчи Ж.М.нинг спорт сумкасида 1 минг 600 дона кучли овоз чиқарувчи протехника воситасини қўшни маҳаллага сотиш мақсадида олиб келганини ички ишлар ходимларидан яшириб ўтирмади.

Янги йил яқинлашгани одамларга, айниқса ёш болалаларга байрамни кўнгилли ўтказишларида кўмак беришга ҳаракат қилаётган “портловчи савдогарлар”лар фаоллашгани ички ишлар ходимлари томонидан пиротехника воситаларини сақлаш, сотиш ва ташиш билан боғлиқ аниқланаётган ҳуқуқбузарликлар кўпайганидан кўриниб турибди.

Масалан, Ғаллаорол туманидаги “Сангзор-15” йўл-патруль хизмати масканида текширилган “Lacetti” юкхонасида пиротехниканинг “зўри” – 168 дона “салют” борлиги аён бўлди. Бу юкни Жиззах шаҳрининг Маданият маҳалласида яшовчи Ж.С. қўшни туманга сотиш учун олиб ўтаётганди.

Зомин туманнинг Ғафур Ғулом маҳалласида яшовчи Н.Қ 1 минг 200 дона кучли овоз чиқарувчи пиротехника воситасини туман марказий бозорига сотиш мақсадида олиб чиққанида тўхтатиб қолинди.

Катталар пул учун болаларга етказиб бераётган пиротехника воситаси фақат кучли овоз чиқаргани учун эмас, портлаганда жароҳат етказиши билан хавфлидир. Янги йилда кўпчиликнинг тинчини бузишга сабаб бўладиган бу матоҳ ҳозирдан болаларнинг қўлига тушмоқда.

Чунончи, Пахтакор тумани Олтинкўл маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, 8-синф ўқувчисининг ёнидан 600 дона, Зарбдор тумани Тинчлик маҳалласида яшовчи 10-синф ўқувчиси Б.Т.дан 240 дона, Дўстлик тумани Саноатчилар маҳалласида яшовчи, касб-ҳунар мактаби ўқувчиси Т.А.дан 300 дона пиротехника воситаси олинган.

Булар протехника воситалари сотиш, Янги йилга атаб асраб қўйиш билан боғлиқ аниқланган ҳолатларнинг ҳаммаси эмас албатта. Ички ишлар ходимлари томонидан ҳар куни ҳамма ҳудудларда қанчалаб пақиллоқлар, катта куч билан отилувчи мушакбозлик воситалари топилиб йўқ қилинаётир. Аммо қўлга тушмасдан “товар”ни харидорларга муваффақатли етказаётган уддабуронлар қанча эканлигини билмаймиз.

Шу ўринда ўринли савол туғилади. Мамлакатимизда протехника воситалари ишлаб чиқарадиган корхона йўқлигини ҳамма билади. Демак, маҳсулот четдан кириб келаётир. Бироқ қандай қилиб? Чегара назоратидан мамлакатга киритиш расман рухсат этилмаган бир дона оддий буюмни олиб ўтиб бўлмаслиги ҳаммага аён ҳақиқат-ку. Пиротехника қаердан кираётир? Нима, у киритиладиган алоҳида дарча борми? Агар бўлса нега бу дарчани ёпиб бўлмайди?

Шунга тушунмайман. Бошқалар ҳам тушунмаса керак.

Т.БЕКНАЗАРОВ, ЎзА