English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пиротехника буюмларининг ноқонуний савдоси аниқланди
16:53 / 2020-12-11

Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, унинг шаҳар ва туман бўлимлари ходимлари томонидан пиротехника буюмларининг мамлакатимизга ноқонуний олиб кирилиши ва савдосига қарши махсус тадбирлар ўтказилмоқда.

Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси Тахиатош тумани бўлими ходимлари томонидан жорий йилнинг 9 декабрь куни ўтказилган тезкор тадбир натижасида пиротехника маҳсулотларининг ноқонуний савдоси ҳолати аниқланди. 

Жумладан, фуқаро И.Д “шартли харидор” га 100 қутидаги, 6 минг дона Қирғизистон Республикасида ишлаб чиқарилган “Британик” номли пиротехника буюмларини жами 2 миллион сўмга сотаётганлиги маълум бўлди.

Бу ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Довуд АБИБУЛЛАЕВ, ЎзА