Пирназаров Улуғбек Уматалиевичнинг техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
“Пахтани ҳаводан ажратиш қурилмасининг кириш қувури параметрларини асослаш” мавзусида
Пирназаров Улуғбек Уматалиевичнинг 05.02.03-Технологик машиналар. Роботлар, мехатроника ва робототехника тизимлари ихтисослиги бўйича “Пахтани ҳаводан ажратиш қурилмасининг кириш қувури параметрларини асослаш” мавзусидаги фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши ҳимояси Наманган муҳандислик-технология институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/30.09.2023.Т.66.01 рақамли Илмий кенгашнинг 2025 йил 14 июньсоат 9:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 160115, Наманган шаҳри, Косонсой кўчаси, 7-уй
Тел: (69) 228-76-71.
e-mail: niei_info@edu.uz