Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пиллакорларимизга пилла пули тарози бошида тўлаб берилмоқда
15:44 / 2024-05-24

Шу кунларда республикамиз бўйлаб пилла ҳосилини териб олиш ишлари амалга оширилмоқда. Жорий йилда 30 минг тоннадан ортиқ пилла ҳосилини етиштириш режалаштирилган.

Эътиборлиси шундаки, пилла боқувчилар, касаначиларга режадан ортиқ топширган 1 кг пилла ҳосили учун 40 минг сўмдан нақд пул маблағи тарози бошида тўлаб берилмоқда.  

Жумладан, Бухоро тумани пиллакорлари жорий йилда 4027 қути ипак қурти уруғларини парваришлаб, 259 тонна кумуш тола етиштиришни мақсад қилган. Бугунги кунга келиб пиллакорларнинг машаққатли меҳнати ўз ҳосилини бера бошлади.  

Илғор пиллакорлар бир қути ипак қуртидан 60 килограмм кумуш тола етиштириб, шартнома режаларини ортиғи билан бажармоқда. Қилган самарали меҳнатларининг маҳсулини биринчилардан бўлиб топширган пиллакорларга эсдалик совғалари топширилди. 

Хусусан, ромитанлик ипакчилар ҳам 4 минг 75 қути ипак қурти уруғини меҳр билан парваришлаб, хирмонга 262 тонна юқори навли ҳосил топширишга бел боғлаганлар.  

Бугунга келиб меҳнаткаш пиллакорларнинг сермашаққат меҳнатлари ўз самарасини бериб, пиллакорлар ҳар бир қутидан 60 килограмм ўрнига ўртача 69 килограммдан юқори сифатли кумуш тола етиштирмоқда. Пилла қабул қилиш масканида етиштирилган пилла ҳосилини топшириш жараёнлари айни пайтда қизғин давом этмоқда.    

 

Гулноза Бобоева,

ЎзА