Айни кунларда республикамиз бўйлаб пиллакорларимиз такрорий ипак қурти парваришлаш мавсумини бошлаган. Жумладан, Фарғона вилояти пиллакорлари ипак қурти уруғларини босқичма-босқич инкубаторияларга жойлаштирмоқда. Мавсумни намунали ўтказиш мақсадида мутахассис ва керакли жиҳозлар ҳозирлаб қўйилган.
Қашқадарё вилоятида ҳам мутахассислар томонидан ипак қурти уруғлари инкубацияси назорат қилинмоқда.
Наманган вилоятида эса инкубаторияларга жойлаштирилган ипак қурти уруғлари вилоят ҳудудий «Агропилла» раҳбари томонидан назорат қилинди.
Мавсумни намунали ўтказиш мақсадида касаначиларга керакли жиҳозлар етказиб берилмоқда. Вилоят ҳудудий «Агропилла» МЧЖ раҳбари Р.Явминова томонидан мутасаддиларга керакли топшириқлар берилди.
Шунингдек, Навоий вилояти пиллакорлари ҳам такрорий ипак қурти парваришлаш мавсумига киришди. Ипак қурти уруғлари босқичма-босқич инкубаторияларга жойлаштирилмоқда. Мутахассислар томонидан ипак қурти уруғлари доимий назорат қилиб борилмоқда.
Шу билан бирга, Қорақалпоғистон Республикаси ва бошқа вилоят пиллакорлари ҳам мавсумни иштиёқ билан бошлаб юборди.
Гулноза Бобоева, ЎзА