Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пилладан бир йилда икки марта ҳосил: натижа қандай бўлди?
11:43 / 2017-10-19

Давлатимиз раҳбарининг Сурхондарё, Бухоро ва Фарғона вилоятларига ташрифлари давомида бир йилда икки марта пилла боқишни йўлга қўйиш юзасидан билдирган фикр-мулоҳазаларидан руҳланган “кумуш тола” етиштирувчилар такрорий пилла етиштиришга аҳд қилди.

Жорий йил баҳорда пиллакорларимиз ипак қурти парваришлаб, мўл ҳосил етиштирди. Давлатимиз раҳбарининг Сурхондарё, Бухоро ва Фарғона вилоятларига ташрифлари давомида бир йилда икки марта пилла боқишни йўлга қўйиш юзасидан билдирган фикр-мулоҳазаларидан руҳланган “кумуш тола” етиштирувчилар такрорий пилла етиштиришга аҳд қилди. Натижа кутилганидан ҳам яхши бўлди.

– Пилладан бир йилда икки марта ҳосил оламиз деганимизда шубҳа билан қараганлар ҳам бўлди, – дейди «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси бошқаруви раиси ўринбосари Олим Жумаев. – Бироқ, биз буни амалга оширдик. 10 минг 500 қути ипак қурти парваришланиб, 420 тоннадан кўпроқ ҳосил етиштирилди. Бу 10 миллиард сўмдан зиёд даромад кўриш ҳамда қайта ишлаш корхоналарига уч мингта мавсумий ишчини жалб этишни таъминлади.

Хомашёнинг кўпайиши, албатта, уни қайта ишлашни ҳам талаб этади. Жорий йилда уюшмада ип йигирув ва ипак мато ишлаб чиқаришга ихтисослашган қатор лойиҳалар амалга оширилди. Сирдарё, Хоразм, Жиззах, Бухоро вилоятларида барпо этилаётган корхоналар шулар сирасидандир.