Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пиллачиликни ривожлантириш бўйича эксперт гуруҳи тузилди
15:51 / 2022-07-07

“Ўзбекипаксаноат” уюшмаси раисининг бош маслаҳатчиси Олимжон Жумаев бошчилигидаги делегация аъзолари Тожикистон Республикаси Саноат ва янги технологиялар вазирлигида бўлиб, вазир Шерали Кабир ҳамда вазир ўринбосари Фарҳод Билолзода билан учрашди.

Саноат ва янги технологиялар вазири Шерали Кабир,  “Пиллаи тожик” АЖ директори Садулложон Ғафуровлар билан Тожикистонда Ўзбекистон тажрибаси асосида пиллачиликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди ва ўзаро фикрлар алмашилди.

Учрашув давомида ҳар икки томон масъулларидан иборат ишчи гуруҳи тузилди ва Тожикистон пиллачилик соҳасини чуқур таҳлил қилган ҳолда, Эксперт хулоса тайёрлаш вазифаси белгилаб олинди. 

Гулноза Бобоева, ЎзА