Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пиллачиликда янги усул
16:36 / 2016-05-19

Президентимиз раҳнамолигида аграр соҳани ислоҳ қилиш жараёнида пиллачиликни янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Соҳага илғор агротехник усуллар, замонавий технологиялар жорий этилиб, озуқа базаси мустаҳкамланаётгани ҳосилдорлик ошишига хизмат қилаётир.

Президентимиз раҳнамолигида аграр соҳани ислоҳ қилиш жараёнида пиллачиликни янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Соҳага илғор агротехник усуллар, замонавий технологиялар жорий этилиб, озуқа базаси мустаҳкамланаётгани ҳосилдорлик ошишига хизмат қилаётир.

Сирдарё вилояти пиллакорлари жорий йилда 600 тонна пилла хомашёси етиштиришни режалаштирган. Вилоятда ипак қуртини плёнка остида боқиш тажрибаси қўлланилаётгани ижобий самара бериб, ҳосил одатдагидан 15-20 кун эрта йиғиб олинмоқда. Бу борада Боёвут, Гулистон, Мирзаобод, Оқолтин, Сайхунобод, Ховос туманлари пиллакорлари яхши натижаларга эришмоқда

– Ипак қуртини плёнка остида боқишнинг афзаллиги кўп, – дейди “Боёвутпилла” масъулияти чекланган жамияти раиси Ойхол Мусаева. – 2015 йилда алоҳида бино қуриб, ушбу усулни амалда синаб кўрдик. Пиллахонада махсус шароит яратиш орқали пилла етиштириш муддати тезлаштирилди. Бунда вақт, ишчи кучи, озуқа сарфи икки баробар қисқарди. Пилла сифати, ҳосилдорлиги эса ортди. Интенсив усул ипак қуртини касалликлардан муваффақиятли консервация қилиш имконини берди. Бу йил вилоятнинг 6 туманида ана шу усул қўлланилди. Ўтган йили плёнка остида боқилган ипак қуртининг ҳар қутисидан 65 килограммдан “кумуш тола” олган бўлсак, жорий йилда бу кўрсаткични 70 килограммга етказиш режалаштирилган.

Вилоятда пиллакорларга зарур шароит яратилгани, улар ҳар томонлама қўллаб-қувватланиб, илғорлар мунтазам рағбатлантириб борилаётгани юқори сифатли ҳосил етиштириш ва уни ўз вақтида йиғиб олишда муҳим омил бўлаётир.