Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пиллачиликда самарадорлик — амалий ёндашув
19:53 / 2026-02-23

Жиззах вилояти Арнасой туманида пиллачилик тармоғини янада ривожлантириш, соҳада самарадорликни ошириш ва замонавий агротехник усулларни кенг жорий этишга бағишланган амалий семинар ўтказилди. Тадбир мамлакатимизда ипакчиликни қўллаб-қувватлашга қаратилган ислоҳотларнинг ҳудудлардаги амалий ифодаси сифатида аҳамият касб этди.

Президентимизнинг 2020 йил 2 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида пиллачилик ва қоракўлчиликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони соҳани тубдан ислоҳ қилиш, хомашё базасини мустаҳкамлаш, қайта ишлаш қувватларини кенгайтириш ҳамда экспорт салоҳиятини оширишга хизмат қилмоқда. Ҳужжатда тутзорларни кенгайтириш, юқори ҳосилдор ипак қурти зотларини жорий этиш ва пиллачилик орқали аҳоли бандлигини таъминлаш устувор вазифа сифатида белгиланган.

Арнасойдаги семинарда туман ҳокимлиги мутасаддилари, пиллачилик билан шуғулланаётган фермер ва деҳқон хўжаликлари раҳбарлари ҳамда соҳага оид мутахассислар иштирок этишди. Давра суҳбатлари давомида ипак қурти парвариши, озуқа базасини мустаҳкамлаш, тутзорларни илмий асосда парвариш қилиш, касалликларнинг олдини олиш ва ҳосилдорликни ошириш масалалари юзасидан амалий тавсиялар берилди.

Шунингдек, илғор тажриба асосида фаолият юритаётган намунавий хўжаликда ипак қурти боқиш жараёни намойиш этилди. Мутахассислар таъкидлаганидек, соҳада кластер тизими йўлга қўйилиши натижасида пилла етиштиришдан уни қайта ишлашгача бўлган занжирда қўшилган қиймат яратилмоқда. Бу эса қишлоқ жойларда янги иш ўринлари ташкил этиш, аҳоли даромадларини ошириш ва экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқариш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

Таъкидланганидек, пиллачилик — нафақат анъанавий тармоқ, балки юқори даромад келтирувчи ва меҳнат талаб қиладиган соҳа сифатида қишлоқ аҳолиси бандлигини таъминлашда муҳим ўрин тутади. Арнасойда ўтказилган мазкур семинар эса фармонда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, илмий ёндашув ва амалий тажрибани уйғунлаштиришга қаратилган муҳим қадам бўлди.

Тадбир якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан атрофлича жавоб олишди ҳамда келгусида ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш юзасидан бир қарорга келишди.

А. Қаюмов, Ж. Ёрбеков (сурат), ЎзА мухбирлари