Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пиллачиликда экспорт ва инвестиция салоҳияти ортмоқда
16:19 / 2023-08-09

Мамлакатимизда Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси ва “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси томонидан пиллачилик тармоғини ривожлантириш, ипакдан олинадиган маҳсулотлар турларини кўпайтириш, пиллани қайта ишлаш корхоналарининг эскпорт ва инвестиция салоҳиятини янада ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Пилла хомашёси етиштириш ҳажмини ошириш, уни қайта ишлаш ҳисобига экспортбоп ипак маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш, шунингдек, республикамизнинг чекка ҳудудларидаги аҳоли, айниқса аёллар бандлигини таъминлаш муҳим аҳамият касб этмоқда.    

“Ўзбекипаксаноат” уюшмаси тизимида Жанубий кореялик инвесторлар билан ҳамкорликда Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида жойлашган  “Jinjuz silk co” хорижий корхонаси ишга тушурилган. Мазкур корхона пиллачилик кластери сифатида фаолият олиб боради. Ушбу лойиҳа 5 миллион доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ҳисобига амалга оширилган.    

Ушбу корхона 1 йилда 250 тонна пиллани қайта ишлаш қувватига эга. Корхонада қайта ишланган маҳсулот 100 фоиз хорижга экспорт қилинмоқда.    

Корхонада хом ипак ва ипак момиғи маҳсулотлари ишлаб чиқарилади ва 100 нафардан ортиқ доимий ва 10 минг нафардан зиёд мавсумий аҳолининг бандлиги таъминланган. Хотин-қизларни банд қилиш мақсадида бугунги кунда қўлда ипак гилам тўқиш фаолияти йўлга қўйилмоқда.  

Гулноза Бобоева, ЎзА