French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пиллачиликда экспорт ҳажмини ошириш масалалари муҳокама қилинди
15:37 / 2024-07-18

«Ўзбекипаксанот» уюшмасида уюшма раиси Икром Сайфуллаев бошчилигида ҳудудий «Агропилла» МЧЖ раҳбарлари, пиллачилик кластерлари ва уруғчилик корхоналари мутасаддилари иштирокида видеоконференцалоқа тарзида йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда ипак маҳсулотлари экспорти, такрорий мавсумга тайёргарлик кўриш ва ипак қурти уруғининг тақсимоти масалалари муҳокама қилинди.  

Жумладан, биринчи чоракда экспорт бўйича қолоқликка йўл қўйган корхоналарнинг кўрсаткичлари таҳлили ҳудудлар кесимида корхонабай кўриб чиқилди. Келгуси режалар ҳақида сўз юритилди. Экспорт кўрсаткичларининг бажарилиши юзасидан кўрсатма ва топшириқлар берилди. 

Биринчи пилла етиштириш мавсуми давомида барча корхоналар маҳсулотга эга бўлгани, энди бундан буёғига экспорт кўрсаткичлари бажарилиши юзасидан ҳар куни сўров бўлиши таъкидланди.  

Шунингдек, йиғилишда такрорий мавсумга тайёргарлик кўриш, ипак қурти уруғларининг қанча қисми импорт қилиниши, қанча қисми маҳаллий уруғлар ҳиссасига тўғри келиши юзасидан ҳам корхоналар кесимида келишиб олинди.  

Гулноза Бобоева, ЎзА