Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пиллачилик соҳаси ходимларининг малакаси оширилди
17:02 / 2021-11-30

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, Хитой Халқ Республикасининг Савдо вазирлиги ҳамда Жанубий Хитой Қишлоқ хўжалиги университети ҳамкорлигида “Ривожланаётган мамлакатлар учун пиллачиликда ишлаб чиқариш ва бошқарув” мавзуида халқаро семинар бўлиб ўтди.

Онлайн тарзда 10 кун давом этган семинарда хорижий мутахассислар томонидан “Тут етиштириш ва уни бошқариш”, “Ипак қурти боқиш учун препаратлар”, “COVID-19 профилактикаси бўйича билим ва амалиётлар”, “Ипак қурти генетик операция технологияси”, “Ёш ипак қуртларини парвариш қилиш ва боқиш”, “Пиллачилик ресурсларидан фойдаланиш” каби мавзуларда марузалар қилинди.

Тадбирда ривожланаётган давлатлар қаторида пиллачилик истиқболлари бўйича мамлакатимиздан Ўзбекистон Республикаси Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси вакиллари ўз тақдимоти билан иштирок этди.

– Маълумки, давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 3 октиябрдаги “Ўзбекистон Республикасида кадрлар сиёсати ва давлат фуқаролик хизмати тизимини тубдан такомиллиштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, кадрлар малакасини мунтазам ошириб бориш давлат фуқаролик хизматини янада такомиллаштириш ва ислоҳ қилишнинг устувор йўналишларидан бири этиб белгиланган, – деди Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси масъул ходими Нилуфар Очилова. – Айнан шу йўналишда қўмитамиз кадрлар малакаси мунтазам ошириб борилмоқда. Бу борада вазирликлар, давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда ҳамкор давлатлар билан биргаликда ташкил этиладиган халқаро семинар-тренингларда ўз кадрларимиз иштирокини таъминлаб келмоқдамиз.  

Семинар сўнгида иштирокчиларга махсус сертификат топширилди.

 

Гулноза Бобоева,  ЎзА