Пилла уруғи ўзимизда тайёрланади
Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туманидаги «Қирққиз» овул фуқаролар йиғини ҳудудида «ВEСТ СИЛК ВОРМ СEЕД ПРО» масъулияти чекланган жамияти иш бошлади.

Корхонанинг очилиш маросимида таъкидланганидек, сўнгги йилларда мамлакатимизда пиллачилик соҳасини ривожлантириш, ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг турларини кенгайтириш, шунингдек, тармоқ корхоналарининг экспорт ва инвестиция фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Аммо, ихтисослаштирилган маҳаллий ипак қурти ишлаб чиқарувчи корхоналар технологиялари ҳам жисмонан, ҳам маънан эскиргани, улар томонидан тайёрланаётган ипак қурти уруғи бир неча ўн йилдан буён бир авлодга тегишли экани, наслли дурагай навлар яратиш борасида изланишлар олиб борилмагани сифатга ҳам, ҳосилдорликка ҳам салбий таъсир кўрсатиб келди.
Пилланинг сараланган уруғларини ўзимизда тайёрлаш соҳанинг ривожланишида катта аҳамият касб этади. Элликқалъа туманида иш бошлаган мазкур корхона бу борада қўйилаётган амалий қадам бўлди.
Жорий йилда Хитой Халқ Республикасидан келтирилган 200 қути «Элита» пилла уруғи тумандаги 250 нафар касаначи ва фермерга тарқатилди. Янгидан ташкил қилинган жамият томонидан 10 минг қути сараланган пилла уруғи етиштирилади. Бу эса Оролбўйи туманларини ўзимизда етиштирилган сифатли уруғ билан таъминлаш имконини беради.
«Ўзбекипаксаноат» уюшмаси ва хитойлик ҳамкорлар билан биргаликда ташкил этилган жамиятда 50 нафар доимий, 150 нафар мавсумий ишчининг бандлиги таъминланди. Тажрибали хитойлик мутахассислар томонидан ишчи-хизматчиларга пилла уруғи тайёрлаш технологияси мукаммал ўргатилди. Яқин келажакда бу ерда 20 минг қутидан кўпроқ ипак қурти уруғи тайёрланади ва уни сотиш эвазига маҳаллий бюджетга қўшимча даромад киритилади.
Тадбир якунида ишчи-хизматчиларга туман ҳокимлиги ва жамият томонидан совғалар берилди.