Пилла мавсумига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди
Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раиси Иқболжон Эргашев раҳбарлигида йиғилиш ўтказилди. Унда "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси, ҳудудий "Агропилла" МЧЖ раҳбарлари, пиллачилик корхоналари ва уруғчилик корхоналари раҳбарлари иштирок этди.
Йиғилишда ипак қурти уруғлари қарздорлигини бартараф этиш, тўлов интизоми бажарилиши масалалари муҳокама қилинди.

Қўмита раиси томонидан тизим корхоналарига тўлов интизомига риоя қилиниши бўйича огоҳлантириш берилиб, барча кўрсаткичларнинг бажарилиш саналари қатъий белгилаб берилди.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 29 январдаги "Пиллачилик соҳасида аёлларни босқичма-босқич иш билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ижроси доирасида республикамиз бўйлаб ўтказилаётган ўқув-семинарларини самарали ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

Қайд этилганидек, ушбу ўқув-семинарлари жорий йилнинг февраль ва март ойларида 3 босқичда ташкил этилади. Шунингдек, бу каби семинарлар ҳар чоракда ўтказилади.
Гулноза Бобоева,
ЎзА