French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пилла етиштириш янги босқичга кўтарилмоқда
17:28 / 2024-03-01

Мамлакатимиз иқтисодиётининг юксалишида пиллачилик алоҳида ўрин эгаллайди. Шу боис ҳам юртимизда пиллачиликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жумладан, Президентимиз раислигида жорий йил 12 февраль куни қишлоқ хўжалигида янги захираларни ишга солиш ҳамда 2024 йилги устувор вазифаларга бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳам ипакчиликни ривожлантириш, соҳада амалга оширилиши зарур бўлган муҳим ишлар юзасидан бир қатор топшириқ ва вазифалар белгилаб берилди. 

Шунга кўра, Жомбой туманида пиллачилик тармоғини ривожлантириш, соҳада аёллар фаоллигини янада оширишга қаратилган амалий семинар ўтказилди. 

Унда соҳада узоқ йил фаолият юритган агроном Марвар Бўриева уч мавсумда пилла етиштиришнинг муҳим жиҳатлари юзасидан тақдимот қилди. Пиллакорларга тажрибасидан келиб чиқиб, маслаҳат ва тавсиялар берди. 

Жумладан, Вьетнам ва Хитой тажрибаси асосида саноат усулида ипак қурти боқиш, пилла етиштирувчиларнинг моддий манфаатдорлигини ошириш, ўрма тутзорлар барпо этиш ва уй шароитида тайёр ипак ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилди. 

Бир гуруҳ пиллакорлар эсдалик совғалари билан мукофотланди. 

Гулноза Бобоева, ЎзА