French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пилла чиқиндисини қайта ишлаш орқали янги маҳсулотлар яратилади
11:59 / 2023-09-11

Шу кунларда "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси раиси маслаҳатчиси Ёқут Шмид хоним Хоразм вилоятида жойлашган “Khiva silk fabric” корхонаси билан ҳамкорликда эксперимент сифатида пилла чиқиндисини қайта ишлаш орқали янги маҳсулотлар яратиш устида иш олиб бормоқда.

Маълумотларга кўра, мазкур яратилган маҳсулотлар Европа бозорларида харидоргир бўлиб, пилла чиқиндисидан яратилган маҳсулотлар маҳаллий европаликлар томонидан қадрланади.  

Шунга кўра, Швецариядан ташриф буюрган текстил саноати мутахассислари, жумладан, жаноб Фелих Муҳеим ва Урсула Муҳеимисенрич хонимлар мазкур лойиҳа ҳамда “Khiva silk fabric” корхонаси фаолияти билан танишди. Лойиҳа хусусида ўзларининг ижобий фикрларини билдиришди.  

Хусусан, меҳмонларда ўзбек ипак маҳсулотлари юқори таассурот қолдирди ҳамда улар маҳаллий ипак маҳсулотларимизга юқори баҳо бердилар.  

 

Гулноза Бобоева,ЎзА