Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пилла – 2021: Сирдарё вилоятининг тўрт тумани пилла режасини бажарди
11:46 / 2021-06-07

Гулистон тумани пиллакорлари Сирдарё вилоятида биринчи бўлиб, давлатга 93 тоннадан ортиқ сифатли пилла хомашёсини топшириб, амалдаги режани 100,2 фоизга уддалади. Мирзаободлик «Кумуш тола» ижодкорлари 62,2 тонна ёки 100,2 фоизга, Ховос тумани меҳнаткашлари 62,1 тоннадан ортиқ ёки 100,3 фоизга, Боёвут тумани пиллакорлари 93 тоннадан ортиқ сифатли пилла хомашёси етиштириб, амалдаги режани 100,2 фоизга бажарди.

Барча соҳалар сингари қишлоқ хўжалигида ҳам амалга ошираётган ислоҳотлар, пилла маҳсулотини етиштиришнинг самарали усули сифатида фермер хўжаликлари ва касаначиларга яратиб берилаётган шарт-шароит ва имкониятлар натижаси меҳнат унумдорлигини оширди.

«Кумуш тола» хирмонини яратишда Гулистон туманидаги «Боёвут», «Янги ҳаёт», «Пахтаобод», «Саховат», «Дўстлик» сув истеъмолчилари уюшмалари фермерлари алоҳида ўрнак кўрсатиб биринчилардан бўлиб шартнома режаларини ортиғи билан бажарди. Мавсум давомида 1 минг 300 хонадонда ипак қурти парваришланиб, 650 нафар фаол хотин-қиз мавсумий меҳнат билан банд бўлди.

Мирзаобод ва Ховос туманлари фермер хўжаликлари ва касаначилари томонидан 1 минг 107 қутидан, Боёвут тумани миришкорлари эса 1 минг 660 қутидан ипак қурти парваришлаб, ўртача 55,5-56 центнердан ҳосил олди.

Ипак қурти парваришлаган Гулистон, Мирзаобод, Ховос ва Боёвут туманлари фаол аёллари мавсумий меҳнат билан банд бўлиб, 1 йиллик меҳнат стажига эга бўлди.

Ҳар тўрт туман пиллакорлари қолган ҳосилни ҳам охиригача териб, «Кумуш тола» хирмонини бунданда юксалтиришни мақсад қилган.

Вилоятнинг бошқа туманлари меҳнаткашлари ҳам бирин-кетин зафар маррасини эгаллаш сари одимлаётир.

А.Қаюмов, ЎзА