Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пилла – 2021: Сирдарё вилояти пилла режасини бажарди
14:32 / 2021-06-09

Сирдарё вилояти пиллакорлари жорий йилда 621 тонна ўрнига 623 тонна сифатли пилла хомашёси етиштириб, давлатга “Кумуш тола” сотиш режасини 100,1 фоизга бажарди.

Жорий мавсумда вилоятда 11 минг 87 қути ипак қурти парваришланиб, бу эзгу амалда 2 минг 271 фермер хўжалиги ва 1 минг 533 нафар касаначи иштирок этди.  

Гулистон, Боёвут, Сирдарё, Мирзаобод, Ховос, Сайхунобод туманлари пиллакорлари шартномадагидан анча кўп пилла етиштириб ушбу зафар маррасига ўзларининг салмоқли ҳиссасини қўшди.

Кейинги йилларда вилоятда пиллачиликни ривожлантириш, айниқса унинг озуқа базасини янада кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Сирдарё вилоятида айни пайтда 1932,3 гектар майдонда ипак қуртининг ягона озуқа маҳсулоти бўлган тут дарахтлари барча агро-техник талабларга риоя қилинган ҳолда меҳр билан парвариш қилинаётир. Эътиборлиси, жорий йилда яна 114 гектар майдонга янги тут кўчатлари экилиб, улар яхши парвариш қилинди.

Бундан ташқари, вилоятда соҳа ривожини таъминлаш мақсадида махсус тут етиштириш хўжалиги ташкил этилган бўлиб, у ерда ҳар йили 1 миллион тупга яқин тут кўчатлари етиштирилмоқда.

Вилоятда ипак қурти парвариши олдидан ҳар бир пиллакорга 1 қопдан ун ва 5 литрдан ўсимлик ёғи тарқатилди. Сирдарёликлар ҳар бир ипак қурти қутисидан ўртача 55-60 килограммдан ҳосил олди. Топширилган ҳар бир килограмм қимматбаҳо хомашё учун 22 минг 400 сўмдан нақд пул тўланди.  

 

Биринчилардан бўлиб режани ортиғи билан бажарган илғор пиллакорлар вилоят, туман ҳокимлари, секторлар ва мутасадди ташкилот раҳбарлари томонидан мунтазам рағбатлантириб борилди.

Сирдарёлик “Кумуш тола” ижодкорлари қолган ҳосилни ҳам охиригача териб, пилла хирмонини бунданда юксалтириш ҳаракатида.

 

А.Қаюмов, ЎзА