Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пилла -2021: Наманганлик пиллакорлар зафар маррасига эришди
10:01 / 2021-06-08

Жорий йилги мавсумда 1 минг 883 тоннадан зиёд сифатли “кумуш тола” тайёрлаган Наманган вилояти пиллакорлари пилла тайёрлаш бўйича шартномавий режани бажарди.

Баҳорги пилла етиштириш мавсумини юксак уюшқоқлик ва интизом билан ташкил қилингани натижасида вилоятда 33 минг 629 қути ипак қурти парваришланиб, ҳар қутидан ўртача 56,1 килограммдан пилла ҳосили етиштирилиб, шартномавий режа 100,1 фоизга бажарилди.

Ҳосилдорликнинг юқорилиги ҳисобга олиниб, мазкур кўрсаткични 105 фоизга етказиш учун қабул масканларига яна 100 тонна қўшимча пилла хомашёсини топшириш кўзда тутилган.

 Зафар марраси забт этилишида шартномавий мажбуриятни вилоятда биринчилардан бўлиб адо этган Поп, Тўрақўрғон, Норин, Мингбулоқ, Наманган, Уйчи ва Учқўрғон туманларининг азамат пиллакорлари муносиб ҳисса қўшди.

 Пиллачилик тармоғининг ўзига хос жиҳатларидан бири қишлоқ жойларида аҳолининг ишсиз қатламлари, айниқса, уйда ўтирган хотин-қизларнинг мавсум давомида бандлиги таъминланишидир.

– Пиллачиликни сердаромад соҳага айлантириш йўлида Поп туманидаги “Ғанибой ота Янгиобод”, Норин туманидаги “Хамзахўжа ота ўғли Мадаминхўжа”, Наманган туманидаги “Зар дўст замин зилол”, Чортоқ туманидаги “Муродилла уста пахтакор”, Учқўрғон туманидаги “Тошпўлат ҳожи” фермер хўжаликлари алоҳида жонбозлик кўрсатиб, зиммаларига юкланган вазифани 110 фоизга бажарди, - дейди Наманган вилояти қоракўлчилик ва пиллачилик ҳудудий бошқармаси бошлиғи, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган пиллачи” фахрий унвони соҳиби Раҳбархон Явминова. – Қувонарлиси шундаки, илғор пиллакорларимиз ҳар қути ипак қурти ҳисобидан режадаги 56 килограмм ўрнига 65-75 килограммгача пилла етиштиришга эришди. Бор куч ва ғайрати, билим ва тажрибаларини ишга солиб, юқори ҳосилдорлик ҳисобига етиштирилган “кумуш тола” вилоятдаги пиллани қайта ишловчи “Werigrov ipagi” хорижий корхонаси, “Sof ipak”, “Fabrik teks” масъулияти чекланган жамиятлари каби еттита корхонага етказиб берилади. Мазкур ишлаб чиқариш корхоналарида пилла қайта ишлангач, ипак ҳолатида хорижий давлатларга экспорт қилинади.  

 Оқилхон Дадабоев, Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА