Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“PIA” авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам авиақатновларни йўлга қўяди
11:41 / 2021-12-16

“PIA” авиакомпанияси Ўзбекистонга парвозларни 2022 йил январь ойидан йўлга қўйиш ниятида.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, Покистон Ислом Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамда “PIA” авиакомпанияси иштирокида ўтказлган учрашувда маълум қилинди.

Учрашувда ҳар икки томон вакиллари мамлакатларимиз ўртасида фуқаро авиацияси соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларининг ривожланиши Ўзбекистон ва Покистон манфаатларига бирдек мос келишини алоҳида таъкидлаб ўтган.

Музокаралар давомида Транспорт вазирлигининг ҳаво транспортини ривожлантириш департаменти раҳбари Д.Жумаев хорижий авиакомпанияларни мамлакатимиз авиация бозорига жалб этиш, бозорнинг барча иштирокчилари учун қулай шароитларни яратиш бўйича кўрилаётган чоралар ҳақида батафсил маълумот берди.

Хусусан, биргина жорий йилнинг ўзида аэропорт хизматлари учун йиғимлар 42% га қадар туширилгани, зиёрат туризми йўналишида бажариладиган парвозларга эса 50% га қадар чегирмалар берилиши тўғрисида айтиб ўтди.

“PIA” авиакомпаниясининг Ўзбекистондаги вакили Муҳаммад Ваккос Исломобод – Тошкент ва Карачи – Тошкент йўналишида мунтазам авиақатновларни йўлга қўйиш бўйича режалари билан ўртоқлашди.  

Учрашув якунида томонлар мунтазам парвозларни йўлга қўйиш юзасидан ҳамкорликда ишларни давом эттиришга келишиб олди.