Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
PharmUz – фармацевтика маълумотлари энди қўлингизда!
15:14 / 2025-04-15

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан янги PharmUz мобил иловаси яратилди.

Бу ҳақда Агентлик ахборот хизмати маълум қилди. 

Эндиликда PharmUz мобил иловаси орқали дори воситаларининг референт нархларини билиш, дори воситаларининг ножўя таъсири ҳақида хабар юбориш, тиббий техника, тиббий буюм, биологик фаол қўшимчалар, ишлаб чиқарувчилар, маркировка коди орқали дори воситалари тўғрисидаги барча маълумотларни осон кўриб чиқиш, қулай қидирув ва фильтрлар орқали керакли маълумотни тез ва осон топиш мумкин. Қаерда бўлишдан қатъи назар, маълумотга доимий кириш имкони бор. 

PharmUz – бу нафақат электрон маълумот базаси, балки фармацевтика соҳаси учун ишончли ҳамроҳ, ҳар бир саволга жавоб топа оладиган рақамли платформа. 

ЎзА