Эрон Ислом Республикаси президенти Масъуд Пезешкиён ўз мамлакати тинч ядровий технологияларидан воз кечмаслигини маълум қилди, дея хабар бермоқда “Синьхуа” ахборот агентлиги.
– Ўлкамиз ядро қуролини ишлаб чиқишга интилмайди, - деди Пезешкиён. – Эрон бу борадаги ҳар қандай текширувга тайёр. Мамлакат беморларни даволаш, саноат ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун ядровий илм-фан ва технологиядан фойдаланишни рад этишни қабул қилмайди.
Унинг бу баёноти Теҳрон ва Вашингтон ўртасида кескинлик кучайган ва АҚШнинг Ғарбий Осиёда ҳарбий қудрати кучаяётган бир пайтда янграмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Эрон ва Қўшма Штатлар сешанба куни Женевада ядровий музокараларнинг иккинчи босқичини якунлади. Музокаралар Ўмон элчихонасида бўлиб ўтган. 6 февраль куни Маскат шаҳрида яқинлашув бўйича музокараларнинг биринчи раунди ўтказилган эди.
Г.Сатторова, ЎзА