Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Петерис ЮСТУБС: Ёшларнинг овози ҳукуматларга етиб бориши керак! (+видео)
18:19 / 2022-11-17

Айни пайт Самарқанд шаҳрида “ЕИ – Марказий Осиё ўзаро боғлиқлигига бағишланган халқаро анжуман доирасида ёшлар форуми давом этяпти. Тадбир ташкилотчиларидан бири - Европа Иттифоқининг Яқин Шарқ, Осиё ва Океания минтақаси бўйича директори Петерис Юстубс оммавий ахборот воситалари вакилларига форумнинг аҳамияти ҳақида гапириб берди.

- Бугунги кунда ёшлар нафақат Ўзбекистон ёки Марказий Осиё минтақаси, балки бутун дунёда жамиятнинг муҳим бўғинига айланган. Шунинг учун ҳам Европа Иттифоқи айни мақсадлардан келиб чиққан ҳолда ёшларни ижтимоий ҳаётга, сиёсий жараёнга, лойиҳалар ишлаб чиқиш ва тақдим этишга жалб этишга ҳаракат қилмоқда.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/6dppR6obcGM" title="Петерис ЮСТУБС: Ёшларнинг овози ҳукуматларга етиб бориши керак!" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>

Кейинги йилларда Ўзбекистон кўпгина соҳалар қатори, ёшларни жамият ҳаётига чуқурроқ интеграция қилиш борасида ҳам минтақа давлатлари орасида жуда фаоллашган. Айни пайт жадал тус олган ва давом этаётган бу жараён ЕИ масъулларининг ҳам эътиборида. Шу жиҳатдан бугунги анжуман жуда фойдали бўлиши кутиляпти. Зеро, форум қатнашчилари – минтақадаги энг фаол, ташаббускор ёшлар бу ерга турли соҳаларни ривожлантириш, жамиятдаги энг долзарб масалаларни таҳлил қилиш, муаммоларни бартараф этишга қаратилган таклифлари билан келишган. Кун давомидаги муҳокамалар натижасида биз ушбу ғояларни йиғиб оламиз. Сараланган, энг самарали ташаббуслар кейинчалик тегишли равишда ҳукуматлар идораларига тақдим этилади.

Умуман, биз ушбу тадбирни анъанавий равишда ўтказиб боришга қарор қилдик. Шу билан бирга форум шунчаки расмиятчилик учун ўтказилмаётганини исботлаш ниятидамиз. Анжуман шиорида қайд этилганидек, ташкилотчилар бутун Марказиё Осиё ёшлари овозини бирлаштиришни мақсад қилишган. Ёшларнинг фойдали овози зарур давлат идораларига етиб бориши керак.

Ғайрат Хонназаров, Дониёр Ёқубов (видео) ёзиб олди.

ЎзА