Перуда ярим аср олдин қурбонлик қилинган қиз тасвири намойиш этилди
“Times of India” нашри ёзишича, Перу олимлари бундан 500 йил аввал Инк худолари йўлида қурбонлик қилинган ёш қизнинг боши ва танасининг асл ўлчамдаги кўринишини тақдим қилишди. Яхши сақланган мумия уч ўлчовли сканер ёрдамида қайта тиклангани таъкидланяпти.
Арекипа шаҳридаги Санта-Мария католик университетида намойишга қўйилган реконструкцияда қизнинг оғзи хиёл очиқлиги, ўткир кўзлари узоқларга тикилиб тургани акс этган. Шунингдек, тасвирда рангли либос, бош кийими ва турли безакларни ҳам кўриш мумкин.
– Бу – ажойиб, – дейди археолог Ёхан Рейнхард. – Қадимий одам юзини тириклигидагидек, реал ҳолатда кўриш кишига ўзгача таассурот беради.