Перуда кўчки
Перунинг Коронель-Портильо музофотидаги Ипариа дарё порти қирғоғида содир бўлган кўчки оқибатида камида 12 киши ҳалок бўлди, 30 киши бедарак йўқолди ва яна олти киши жиддий жароҳатланди. Бу ҳақда маҳаллий полицияга таяниб, “Синьхуа” хабар бермоқда.
Таъкидланишича, маҳаллий вақт билан соат 5:00 атрофида юз берган кўчки иккита йўловчи кемани сувга ғарқ қилган.

Жароҳатланганлар дарҳол яқин атрофдаги касалхонага олиб кетилди ва воқеа жойида қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.
М.Пирматова, ЎзА