Перуда автобус жарликка қулаши оқибатида 11 киши ҳалок бўлди
Яна 34 киши жароҳат олган, дейилади Excelsior газетаси берган хабарда.
«Перунинг шимолида қишлоқ йўлида йўловчи автобусининг тубсиз жарликка қулаши оқибатида камида 11 киши қурбон бўлди, уларнинг орасида икки нафар бола ҳам бор, яна 34 киши жароҳат олган», – дейилади нашр эълон қилган материалда.
Дастлабки маълумотларга кўра, пойтахт Лимага қараб кетаётган автобус тўсиқни вайрон қилиб, 100 метр баландликдан жарликка тушиб кетган кетган.
Перуда автобус билан боғлиқ аввалги ҳалокат жорий йилнинг февралида Тайябамба шаҳрида рўй берган эди. Ўшанда 20 киши қурбон бўлган, дейилади хабарда.