Перу президенти Мартин Вискаррага нисбатан импичмент жараёни бошланди
"Онлайн-йиғилишда конституциянинг тегишли моддасига мувофиқ тарзда шундай қарор қилинди", дейилади маълумотда.
Перу конгресси мамлакат президенти Мартин Вискаррага нисбатан импичмент жараёнини бошлашга овоз берди, дейилади мамлакат парламенти матбуот хизматининг Twitterдаги расмий саҳифасида.
"Онлайн-йиғилишда конституциянинг тегишли моддасига мувофиқ тарзда шундай қарор қилинди", дейилади маълумотда.
Маълумот учун айтиш жоизки, сентябрда Перу конгресси мамлакат президенти Мартин Вискарранинг истеъфога чиқишига рад жавобини берганди.