Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пентагон Украинага ҳарбий ёрдам тўлиқ тикланганини маълум қилди
15:47 / 2025-03-18

Украина Қуролли кучларини қўллаб-қувватлаш аввалги даражада тикланди, деди АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари марказий қўмондонлиги вакили, Генерал Алексус Гринкевич Пентагонда уюштирилган матбуот анжуманида.

– Ҳарбий ёрдам етказиб бериш қайта жонланди, ҳаммаси аввалгидек амалга оширилмоқда, – деган у. – Киев билан маълумот алмашинуви ҳам тўлиқ тикланди.

Аввалроқ Америка Миллий разведкаси директори Тулси Габбард ҳам шу мазмундаги баёнот билан чиққан эди.

Киевга ҳарбий юк етказиб беришни тиклаш ва разведка маълумоти тақдим этишни давом эттириш тўғрисидаги қарор Америка ва Украина делегацияларининг 11 март куни Жидда шаҳрида бўлиб ўтган учрашуви якунида қабул қилинган.