Пентагон Украина чегарасида "Россиянинг ноодатий ҳарбий фаоллиги" ҳақида баёнот берди
Америкалик ҳарбийлар Россиянинг Украина чегараси яқинида ноодатий ҳарбий фаоллигини хавотир билан кузатишда давом этмоқда ва россиялик ҳамкасбларини транспарентликка чақиради, деди Пентагоннинг расмий вакили Жон Кирби.
"Биз ҳамон Украина чегараси яқинида Россия ҳарбийларининг ноодатий ҳарбий фаоллиги ва кучларни тўплаётганини кузатишда давом этмоқдамиз. Бу бизни хавотирга солмоқда", — деди у брифингда.
Кирби Россия томонидан мамлакатнинг ғарбий қисмида кучларини тўплаётгани бўйича "транспарентлик йўқлигидан" ёзғирди. "Биз уларни транспарентликка чақиришда давом этамиз", — деди у.