Пентагон раҳбари АҚШ 2021 йилда Ироқдаги миссиясини якунлашини тасдиқлади
АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин шанба куни ироқлик ҳамкасби Жума Инад билан учрашувда Ироқдаги Американинг жанговар миссияси жорий йилнинг охиригача тугатилишини тасдиқлади, деб баёнот берди Пентагон матбуот котиби Жон Кирби.
"Мудофаа вазири Остин АҚШ кучлари Ироқ ҳукуматининг таклифига биноан ушбу мамлакатда қолмоқда. АҚШ 2021 йил июль ойида ўз зиммасига олган ваъдаларини бажаради, хусусан, АҚШ кучлари йил охиригача Ироқ ҳудудида қолмайди", — дейилади Кирбининг ёзма равишда тарқатган баёнотида.
Хабарда айтилишича, учрашувда томонлар АҚШ ҳарбий миссиясининг кейинги босқичини муҳокама қилишган. Унда АҚШ ироқлик ҳарбийлар билан маслаҳатлар, ёрдам бериш ҳамда махфий маълумотлар алмашиш бўйича ҳамкорлик қилиши келтирилади.