Пентагон Киевга кўрсатган ҳарбий ёрдам бўйича ҳисобот эълон қилди
Пентагон эълон қилган маълумотда айтилишича, Россия Украинада махсус ҳарбий амалиёт бошлагандан буён Оқ уйнинг Киевни қўллаб-қувватлаши 5,6 миллиард долларга етган, умуман, Жо Байден президентлик лавозимига ўтиргандан буён АҚШ Украинага жами 6,3 миллиард долларлик ёрдам кўрсатган.
АҚШ жорий ҳафтада ҳам Киевга бир миллиард доллар атрофида маблағ ажратгани ҳақида эълон қилди.
Май ойида президент Жо Байден Украина учун ленд-лизе тўғрисида қонунни имзолаган эди. Конгресснинг иккала палатаси томонидан ҳам бирдек маъқулланган ушбу ҳужжат Киевга ёрдам кўрсатилишини янада соддалаштиришни назарда тутади.