АҚШ Мудофаа вазирлиги Ҳарвард университети билан илмий ва таълимий ҳамкорликни тўхтатади. Бу ҳақда Пентагон раҳбари Пит Хегсетнинг баёнотига таяниб DW хабар берди.
Унинг айтишича, “Ҳарвард воукизм ғояларини, яъни жамиятдаги адолатсизликларга кучли эътибор қаратадиган ғояларни қўллаб-қувватлайди. Мудофаа вазирлиги эса бундай қарашларга қўшилмайди”.
Ўтган йилдан бери Ҳарвард ва бошқа нуфузли АҚШ университетлари Дональд Трамп маъмурияти томонидан кучли босимга учрамоқда.
Хегсетнинг сўзларига кўра, узоқ вақт давомида Мудофаа вазирлиги ўзининг энг иқтидорли ва зеҳнли ҳарбийлари билимларини янада ошириш умидида Ҳарвардга ўқишга юборган. Бироқ вазирлик ўзи кутган натижаларни олмаган. Уларнинг таъкидлашича баъзи офицерлар радикал ғоялар билан қайтган, бу эса армия учун фойдали бўлмаган.
Маълум қилинишича, Пентагоннинг Ҳарвард билан ҳамкорлиги 2026–2027 ўқув йили бошига қадар тўлиқ тўхтатилади.
<iframe width="484" height="860" src="https://www.youtube.com/embed/syARI-5qxvo" title="Pentagon Harvard bilan ilmiy aloqalarni uzdi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe> Кенжа Бекжонов, Анвархўжа Аҳмедов (видео), ЎзА