Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пентагон Европада янги кучларни жойлаштириш эҳтимоли ҳақида гапиришдан бош тортди
19:41 / 2022-02-18

Польшада бўлиб турган АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин Европада қўшимча АҚШ кучларини жойлаштириш имконияти ҳақида гапиришдан бош тортди. Бироқ Вашингтон НАТОдаги шерикларини ҳимоя қилиш учун зарур бўлган ишни қилишини таъкидлади.

“Бугун менда бу ҳақда эълон қиладиган ҳеч нарса йўқ лекин шуни ҳам айтаманки, биз ҳар бир ишда иттифоқчиларимиз ва ҳамкорларимиз билан маслаҳатлашиб, шу нарсага ишонч ҳосил қиламиз. Биз ҳар қандай кучларни жойлаштириш борасида бир хил фикрдамиз”, деди Остин Варшавадаги матбуот анжуманида.

Унинг таъкидлашича, АҚШ Иттифоқ шартномасининг 5-моддасига "содиқ".

“Биз ҳамкорларимиз ва иттифоқчиларимизни бешинчи модда қоидаларига мувофиқ ҳимоя қилиш учун зарур бўлган ишни қиламиз”, – деди Пентагон раҳбари.