Пентагон Байден даврида АҚШ Украинага берган ёрдам миқдорини маълум қилди
Жо Байден бошқаруви даврида АҚШ томонидан Украинага кўрсатилган кўмак миқдори 44,5 миллиард доллардан ошди, Россия махсус ҳарбий амалиёт бошлагандан буён эса жами 43,9 миллиард долларлик ёрдам кўрсатилди, дея баёнот берди Пентагон раҳбарияти.
Икки кун олдин АҚШ Украинага қиймати 150 миллион долларлик янги ёрдам пакетини эълон қилди. Навбатдаги рўйхатга ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими воситалари ва танкка қарши қурол ҳам киритилган.
Расмийлар таъкидлашича, Вашингтон ва иттифоқчилар, токи, РФ махсус амалиётни тўхтатиб, қўшинини Украина ҳудудидан олиб чиқмагунча, Киевни қўллаб-қувватлаш давом этади.